Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:58

Жорий йилда Ўзбекистон-Қирғизистон маданий алоқалари 25 йил аввалги ҳолатга келтирилади


Муқумий театри артистлари Ўшдаги амир Темур шаҳарчасида аҳоли билан учрашмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маданий алоқалар жорий йилда бундан 25 йил аввалги ҳолатга келтирилиши режаланмоқда.

Бу ҳақда Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик театри раҳбари Набижон Мамажонов Озодлик радиосига маълум қилди.

- Қирғизистонда ўтадиган халқаро Арт Ўрда театрлар фестивалига Тошкентдаги Муқумий театри таклиф қилинди. Ўшдаги қирғиз театри Наманганга гастролга боради. Шундан сўнг Андижон театри “Бобур” спектакли билан Ўшга келади. Сентябрда Баҳодир Йўлдошев раҳбарлигидаги Тошкентдаги “Дийдор” театрининг Ўшда гастроли бўлади. Шундан сўнг Ўш ўзбек театри Андижонда томошалар кўрсатади, -деди Набижон Мамажонов.

Бундан аввалроқ сўнгги 25 йилда биринчи марта Ўшдаги ўзбек академик театри Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларига, Тошкентдаги Муқумий театри эса Ўшга гастролга келган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маданий алоқалар узоқ йиллардан бери узилиб қолган эди. Бу алоқалар ўтган йилнинг октябрь ойидан қайта тиклана бошланди.

XS
SM
MD
LG