Линклар

Ўзбекистонда кўриш тавсия қилинмайдиган фильмлар рўйхати тасдиқланди


Ўзбекистонда ахборот ва оммавий коммуникациялар бўйича экспертлар комиссияси мамлакатга олиб кириш, нусха кўчириш ва тарқатиш тавсия қилинмайдиган фильмлар рўйхатини тасдиқлади.

Интеллектуал мулк агентлшиги матбуот хизматининг 13 июль куни билдиришича, мазкур рўйхат “зўравонлик, ноинсонийлик, раҳимсизлик саҳналари акс этган ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш, тартибсизлик, енгилоёқлик, жинсий бузуқлик, гомосексуализм ва свингерликни тарғиб қиладиган” 225 фильмдан иборат.

Хабарда айтилишича, рўйхатга “Афсун”, “Астрал”, “Жуда қўрқинчли кино”, “Арра”, “Тепаликларнинг ҳам кўзи бор” каби фильмлар ҳам киритилган.

XS
SM
MD
LG