Линклар

Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига 12,3 миллион евро кўмак кўрсатади


Иллюстратив сурат.

Молиявий ҳамкорлик доирасида Германия 2018 йил охиригача Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш лойиҳаси учун 12 миллион 300 минг евро кўмак кўрсатади.

Бу ҳақда 25 июль куни "Газета. уз" нашри Инвестициялар бўйича Давлат қўмитасига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, 18-20 июль кунилари Берлинда савдо ва инвестициялар бўйича ўзбек –немис ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.

Учрашув пайтида соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан протокол имзоланган.

XS
SM
MD
LG