Линклар

Коалиция кучларининг Раққага берган зарбаси пайтида 29 одам ҳалок бўлди


АҚШ раҳбарлигидаги коалиция кучлари “Ислом давлати” гуруҳининг Раққадаги манзилларини бомбардимон қилиши оқибатида тинч аҳолидан 29 одам, жумладан, 14 бола ҳалок бўлди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг 9 августда ҳабар беришича, мазкур ҳужум 8 августда бўлиб ўтган. АҚШ ҳозирча бу хабарни тасдиқламади, айни пайтда рад ҳам этмади.

Аввалроқ коалиция кучлари ҳаво ҳужумлари пайтида тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймаслик учун барча имкониятлар ишга солинаётгани ва чоралар кўрилаётгани ҳақида билдирган эди.

Коалиция Сурия ва Ироқда 2014 йилдан бери ўтказилган амалиётларда 600 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини тан олган.

XS
SM
MD
LG