Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:30

Рус Православ черковини танқид қилиб келган режиссёр фирибгарликда айбланиб қўлга олинди


Кирил Серебренников

Москвадаги "Гоголь-центр" театри бадиий раҳбари, режиссёр Кирилл Серебренников 68 миллион рублдан кўпроқ маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси хабар қилди.

Режиссернинг адвокати Дмитрий Харитоновнинг "Дождь" телеканалига айтишича, унинг мижозини Санкт-Петербургда ушлаб, Москвага олиб келишган, яқин кунлар ичида Серебренниковга айблов эълон қилинади, у 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Май ойи охирида "Гоголь-центр" театри ҳамда режиссер уйида тинтув ўтказилган, Серебренников гувоҳ сифатида сўроқ қилинган эди.

Тергов томонига кўра, 2012 йили Серебренников “Ёз тунидаги туш” спектаклини саҳналаштириш учун ажратилган маблағ ўзлаштирилган, спектакль эса, қўйилмаган.

Иш бўйича қўлга олинган бухгалтер Нина Масляева Серебренниковга қарши судда кўрсатма берган.

Серебренников аксилҳукумат акцияларида иштирок этиб, Рус Православ черковининг таъсири кучайиб кетаётганидан ташвиш билдириб келган.

Россия ва чет элдаги таниқли санъат намоёндалари режиссёрга нисбатан тергов ҳаракатлари ортида сиёсий мотивлар мавжудлигини айтиб келади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG