Линклар

Россия расмийси Вашингтонни рейдерликда айблади


Россиянинг АҚШдаги савдо вакили Александр Стадник.

Россиянинг АҚШдаги савдо вакили Александр Стадник Россия 24 телеканалаги берган интервьюсида Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги савдо ваколатхоналарини Америка ҳукумати назоратга олганига норозилик билдирди.

-Қисқа қилиб айтганда, биз халқаро алоқалар системаси доирасида юз бераётган вандализмга, Россиянинг хориждаги мол мулкини рейдерлик йўли билан босиб олинишига гувоҳ бўлиб турибмиз, - деди Стадник.

Москва август ойида АҚШ ҳукумати олдига сентябрь ойигача Россиядаги дипломатия ваколатхоналари ходимларидан 755 кишини қисқартириб, 455 кишини қолдириш талабини қўйган эди.

Вашингтон бунга жавобан Россиянинг Сан-Франциско шаҳридаги консуллиги ҳамда Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги савдо ваколатхоналарини 2 сентябрь маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қадар ёпишни буюрган.

Россиялик дипломатлар 48 соат ичида учта ваколатхонани бўшатиб, чиқиб кетгандан сўнг АҚШ ваколатхоналар биноларини ўз назоратига олди.

XS
SM
MD
LG