Линклар

Москвада 9- синф ўқувчиси 4 синфдоши ва ўқитувчисига қаратиб ўқ узди


Москвадаги мактаблардан бири (Озодлик архивидан)

Москва областидаги Ивантеевка шаҳрида ўсмир мактабда ўт очгани оқибатида камида 4 ўқувчи ва ўқитувчи аёл яраланди.

Россия ИИВ Бош бошқармасига таяниб, ТАССнинг хабар қилишича, ҳужум қилган ўсмир ушланган, мактаб ёпиб қўйилган.

Воқеа гувоҳининг журналистларга айтишича, 9 синф ўқувчиси ўқ отар қуролдан ўт очган. Дастлабки маълумотларга қараганда, қурол пневматик милтиқ бўлган.

Ҳужум қилган ўсмир ўлиш учун келгани тўғрисида бақирган ва информатика ўқитувчиси Любовь Калмикованинг бошига ўқ отган.

Воқеа ҳужум қилган ўқувчи ўқийдиган синфда содир бўлган. Қўрқиб кетган синфдошлари иккинчи қаватнинг деразасидан сакраган. Натижада 3 ўқувчи тан жароҳати олган.

Ўқувчилардан бирининг айтишича, ҳужумчи ўсмир билан ўқитувчи ўртасида келишмовчилик бўлмаган. Унинг айтишича, ўсмир олдинроқ мактабга қурол олиб келиб, ўқ отмоқчи эканлигини айтган, лекин унинг гапларини синфдошлари жиддий қабул қилмаган.

XS
SM
MD
LG