Линклар

Ўзбекистон президенти Қирғизистонга давлат сафарини якунлади


Ўзбекистон президенти рафиқаси билан Тошкентга қайтиш арафасида.

6 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Қирғизистонга қилган давлат ташрифини якунлаб¸ Тошкентга қайтди.

Ўзбекистон президенти ва унинг рафиқасини “Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва рафиқаси кузатди.

Мирзиëевнинг Бишкек сафари доирасида ўзбек ва қирғиз президентлари кенгайтирилган форматдаги учрашув баробарида хос суҳбатлар ҳам ўтказди¸ икки давлат ўртасида қатор келишувлар имзоланди.

Қирғизистон парламентида мамлакат етакчи сиëстачилари билан учрашган Мирзиëев¸ парламент спикерини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Октябрь ойида Атамбаевнинг жавоб ташрифи билан Тошкентга келиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG