Линклар

Август ойида 148 чегарабузар қўлга олинди


Чегара чизиғи тўғрисидаги огоҳлантирув.

Ўзбек чегарачилари август ойида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 148 одамни қўлга олди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри 12 сентябрь куни Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, чегарабузарларнинг 67 нафари Қозоғистон, 60 нафари Қирғизистон, 18 нафари Тожикистон ва 3 нафари Туркманистон ватандошидир.

“Бундан ташқари чегарадан ноқонуний олиб ўтилаётган пайтда умумий қиймати 1, 61 миллиард сўм бўлган маҳсулотлар мусодара қилинди”, дейилади хабарда.

Чегара хизматидаги манба нашрга 29 август куни Қирғизистонга ноқонуний йўл билан 8100 долларни ўткизмоқчи бўлган шахс ҳам қўлга олинганини билдирган.

XS
SM
MD
LG