Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:29

Педагогика институтлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилди


Президент Мирзиёев 26 сентябрда имзолаган “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш, уларнинг касбий компетентлигини доимий ривожлантириш мақсадида Нукус,Навоий, Жиззах, Қўқон ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига бериладиган бўлди.

Қарорда қайд этилишича, бугунги кунда халқ таълими тизимида жами 4916 та мактабгача таълим муассасаси, 9680 та умумий ўрта таълим мактаби, 211та «Баркамол авлод» маркази мавжуд бўлиб, уларда жами 400 минг нафардан ортиқ педагог ходим фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида педагог кадрларни тайёрлаш бўйича 5 та давлат педагогика институти, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича 14та ҳудудий институт фаолият кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG