Линклар

GM Uzbekistan автомобилларини 45 дақиқада сотиб олиш имкони пайдо бўлди


Uzbekistan - Complaint about GM

GM Uzbekistan компаниясининг расмий сайтида «45 дақиқа ичида автомобиль!» деб номланган янги рукн очгани тўғрисида компания расмий сайтига таяниб, кун.уз сайти хабар қилди.

Ушбу бўлимда «45 дақиқа ичида автомобиль!» дастури доирасида савдога қўйилган автомобиллар рўйхати билан танишиш мумкин. Мижоз автомобиль учун тўлов қилган заҳоти унинг эгасига айланади. Рўйхат ҳар куни янгиланиб боради.

«Мазкур тақсимот асосида, автомобиль сотиб олиш истагидаги мижозлар шартнома тузиш учун дилерлик корхоналарига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин», — дейилган GM Uzbekistan сайти хабарида.

Дастур доирасидаги жадвалдан GM Uzbekistan’даги барча дилерлари (автосалонлари) ўрин олган бўлиб, уларда ҳар бир дилер ихтиёрида 45 дақиқа ичида сотиб олиш мумкин бўлган Matiz, Spark, Nexia 3, Cobalt ва Lacetti автомобиллари сони кўрсатилган.

Компания автомобиллар сони чегаралангани ҳақида қўшимча қилган.

Агар дилер ихтиёрида «45 дақиқада автомобиль!» дастури доирасида сотиладиган автомобиллар қолмаган бўлса, мижоз кейинги ойлар тақсимоти ҳисобидан бериладиган автомобиль учун электрон буюртмани расмийлаштириши мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG