Линклар

Россия бош вазири Тошкентга расмий сафар билан келади


Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2-3 ноябрь кунлари расмий сафар билан Ўзбекистонга ташриф буюради. Россия ҳукумат порталининг хабар қилишича, Медведев Тошкентда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳам иштирок этади.

Медведевнинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан 2 ноябрь куни ўтказадиган музокаралари чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилишини кутилмоқда. Шунингдек, Россия бош вазирининг Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев билан алоҳида учрашув ўтказиши режаланган.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро, маҳкамалараро ва корпоратив қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилаяпти.

3 ноябрь куни эса Д.Медведев Ўзбекистон пойтахтида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳам қатнашади.

XS
SM
MD
LG