АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни АҚШ қудратига етарлича баҳо бермасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Президент 8 ноябрь куни Жанубий Корея парламенти олдида қилган чиқишида Пхеньян тайёрлаётган ядровий қуроллар Шимолий Кореяни хавфли аҳволга солаётганини айтди.
- Бизга назар-писанд қилмасликдан сақланинглар, бизни синаманглар, - деди президент.
Трамп Шимолий Корея ўз ракета дастуридан воз кечиб, ядровий қуролларини йўқ қилса, келажаги яхшироқ бўлишини таъкидлади.
АҚШ президенти 5 ноябрда Осиё бўйлаб 12 кунлик сафарини бошлаган. Ҳозиргача Трамп Япония, Жанубий Корея ва Хитойга ташриф буюрди. Бунинг ортидан Трампнинг мазкур сафар доирасида Вьетнам ва Филиппинга бориши белгиланган.