Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:14

Ўзбекистонликлар икки ой ичида банкларда ярим миллиард доллар алмаштирди


Жисмоний шахслар томонидан сентябрь-октябрь ойлари давомида банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметовга таяниб, Спутник хабар қилди.

Айтилишича, жорий йил сентябрь-октябрь ойларида олдинги кўрсаткичларга нисбатан ойлик валюта алмаштирув ҳажми 70 фоизга ортган. Шунингдек, маҳаллий экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайган.

Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб юридик шахсларга халқаро фаолиятнинг жорий операцияларни амалга ошириш учун тижорат банкларидан хорижий валютани чекланмаган миқдорда сотиб олиш ёки сотишга рухсат берилганди.

Жисмоний шахслар эса тижорат банкларида хорижий валютани банк картасига ўтказиш йўли билан, чекланмаган миқдорда, сотиб олиш ёки сотишлари мумкин ва сотиб олинган валютадан чет элда чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин.

Эркин конвертациянинг биринчи ҳафтасида тижорат банкларида аҳоли томонидан жами 200 млн доллар маблағ алмаштириб олинган, юридик шахслар эса ушбу давр ичида 100 млн долларга яқин маблағ алмаштирган.


XS
SM
MD
LG