Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:22

Лавров Бокуда Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилди, навбатда - Ереван сафари


Озарбайжон - Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. 2017, 19 ноябрь
Озарбайжон - Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. 2017, 19 ноябрь

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бокуда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Элмар Маммадяров билан учрашди.

Кун давомида икки сиёсатчи Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Лавров 19 ноябрm куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам учрашган эди.

20 ноябрь куни Лавров Арманистон президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашиш учун Еревенга йўл олади.

Бундан роппа-роса 25 йил олдин Россия эндигина мустақил бўлган Озарбайжон ва Арманистон билан дипломатик алоқаларни ўрнатган эди.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Урушда 30 мингга яқин одам ўлган, минглаб одам кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Лавров билан учрашган президент Алиев ўз мамлакати можарони ҳал этиш тарафдори эканлигини изҳор қилди.

XS
SM
MD
LG