Кремль Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз лавозимида қолишини билдирди. Дам олиш кунлари Қодиров амалдан кетиши мумкинлигини айтган эди.
Қодиров 26 ноябрь куни “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида ўз лавозимини бўшатиш вақти келганини айтди. Суҳбат давомида Қодиров Кремль янги номзод топиши кераклигини, лозим бўлса, Кремлга ўзи бир неча нозмодни таклиф қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Аммо Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 27 ноябрь куни Қодиров Россия президенти Владимир Путинга муносибэканлигини айтди. Песков Қодиров Чеченистон етакчиси лавозимидан кетмаганини қўшимча қилди.
Қодиров “Россия 1” телеканали билан интервью давомида:
- Менга ўхшаган одамлар жанг қилиши, тартиб ўрнатиши керак бўлган пайтлар бўлган. Эндиликда бизда тартиб бор, - деди.
Путин 2007 йилнинг февралида Қодировни Чеченистон маъмурияти етакчиси этиб тайинлаган. 2011 йил Чеченистон парламенти уни Чеченистон етакчиси ўлароқ тасдиқлаган. 2011 йилда Қодиров яна 5 йиллик муддатга сайланган эди.