Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:22

Лавров Шимолий Корея ядровий дастури фаоллаштирилишига АҚШ айбдорлигини айтди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 30 ноябрда Қўшма Штатларнинг нотўғри сиёсати ортидан Шимолий Корея ядровий ракета дастурини фаоллаштиришга мажбур бўлаётганини айтди.

Унга кўра, АҚШнинг “Шимолий Корея бира тўла йўқ қилиниши мумкин” каби баёнотлари ортидан Пхеньян ядровий дастурни кучайтирмоқда.

-Ҳаммаси Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин асабийлашиб, бундан кейин ҳам мана шундай асосланмаган қадамларни амалга ошириши учун махсус уюштирилмоқда, дегандай таасурот пайдо бўлмоқда. Энг аввало, америкаликлар бу билан нимага эришмоқчи бўлаётганларини тушунтириб бериши лозим, -деди Лавров.

Лавров, шунингдек, АҚШнинг Шимолий Корея билан муносабатларни узиш чақириғини ҳам қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

Шимолий Корея 28 ноябрда қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказганини эълон қилиши ортидан АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньянга қарши “қўшимча йирик санкциялар жорий этилиши”ни билдирган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 29 ноябрь кунги фавқулодда йиғинида чиқиш қилган АҚШ элчиси Никки Ҳейли эса Шимолий Кореяни ер юзидан бутунлай йўқ қилиниш эҳтимолидан огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG