Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2023, Тошкент вақти: 00:09

Потсдамдаги байрам бозорида қўлбола портлатгич топилди


Германия пойтахти Берлин яқинидаги Потсдам шаҳрида полиция байрам бозоридан одамларни эвакуация қилди.

Полиция у ердан бомба ясашда фойдаланиладиган ашёлар, кабел ва мих солинган сумкани топган.

Ҳозирда топилган ашёлар ўрганилмоқда.

Бранденбург полицияси раҳбари бу ашёлар қўлбола бомба ясаш ва уни байрам бозорида портлатиш учун олиб келинган бўлишини айтди.

Ўтган йилги Берлиндаги ҳужум ортидан байрам бозорларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

2016 йил декабрда Берлинда тунислик шахс байрам бозорига юк машинаси билан ҳужум қилиб 12 кишини ўлдирган эди.

Германиядаги энг катта байрам бозори Дрезден шаҳрида очилди.

Икки миллион одам уни зиёрат қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG