Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:18

Россия собиқ иқтисод вазири 8 йилга озодликдан маҳрум этилди


Москвада суд Россиянинг собиқ иқтисод вазири Алексей Улюкаевни "катта миқдорда пора олиш"да айбдор деб топиб, 8 йилга қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм этди.

Ҳукмни судья Лариса Семёнова 15 декабрда ўқиб эшиттирди.

Матбоутга судни жонли тарзда ёритишга изн берилмади.

"Улюкаев ўз амаллари моҳиятини яхши биларди," деди Семёнова.

Улюкаев, шунингдек, 130 миллион рубль (2.2 миллион АҚШ доллари) жаримага тортилди ва қамоқдан озод этилгач, 8 йил давомида давлат ишларидан четлаштирилди.

У суд залидан қамоққа олиб кетилди.

Прокурорлар Улюкаевга 10 йил қамоқ жазосини сўраганди.

Айбловчиларга кўра, Улюкаев “Башнефть” компаниясини сотиб олиш бўйича битимни ижобий баҳолаш учун икки миллион доллар талаб қилган.

Собиқ вазир ўтган йил ноябрида “Роснефть” офисида қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG