Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:06

АҚШ афғон армияси ютуқларини олқишлади


АҚШ Мудофаа вазирлиги Афғонистон кучлари эришган ютуқларини олқишлади ва толибларни Қобулдаги ҳокимият билан музокара олиб боришга чорлади.

Пентагон 15 декабрь куни Конгрессга топширган ярим йиллик ҳисоботда “Афғонистондаги манбалар жорий жанг сезони аввалгисидан муваффақиятлироқ бўлганини кўрсатади”, дейилади.

“Ҳисобот қамраган муддат давомида [1 июнь – 30 ноябрь] толиблар вилоят марказларига таҳдид сола олмади, муҳим туманларни қўлдан бой берди, АММХК [Афғонистон Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари] барча йирик аҳоли марказлари бошқарувини сақлаб қолди”, дейилади байнотда.

Жорий йилнинг августида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистон ва Жанубий Осиё бўйича янги стратегияни эълон қилган эди.

Ҳозирда Афғонистонда 14 минг нафар АҚШ ҳарбийси бор. Бу аввалги муддатга солиштирганда 3 минг аскарга кўпдир.

XS
SM
MD
LG