Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:57

Шимолий Корея БМТ санкцияларини “уруш ҳаракати” дея баҳолади


22 декабрда БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Пхеньянга қарши янги санкцияларни қабул қилди.
22 декабрда БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Пхеньянга қарши янги санкцияларни қабул қилди.

Шимолий Корея ўзининг ядровий ҳамда ракета дастурларига қарши БМТ жорий қилган янги санкцияларни “уруш ҳаракати” дея таърифлади.

Хусусан, 24 декабрь куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги санкцияларни “мамлакатимиз суверенитетинининг бузилиши ҳамда Корея яриморолида ва минтақада тинчлик ва барқарорликни барбод қилувчи уруш ҳаракати” дея таърифлади.

KCNA хабар агентлиги эълон қилган вазирлик билдирувида БМТ ҳаракати “тўлиқ иқтисодий блокадага” тенглаштирилди.

22 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Пхеньян ўтган ойда ўтказган ракета синовларига жавобан янги санкцияларни жорий қилган эди.

Бу санкциялар Шимолий Кореянинг қайта ишланган нефть импортини чеклашни ҳамда 2019 йил якунигача бошқа давлатларда ишлаётган шимолий кореяликларни ватанига қайтаришни кўзлайди.

XS
SM
MD
LG