Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:48

Эрдўғон АҚШ прокурорларини сиёсий босим ўтказаётганликда айблади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия «Халқбанки» бошқарувчиси Меҳмет Ҳақан Атилла банк тизими орқали Эроннинг нефть ва гази сотувидан олинган фойдани қонунийлаштиришда айбдор деб топилганини «сиёсий тўнтариш уриниши» дея таърифлади.

9 январь куни президент Атилланинг айдбор деб топилганини, АҚШ Марказий разведка агентлиги ҳамда Федерал қидирув бюросининг унга путур етказиш учун ҳамкорликда кўрган чораси, дея таърифлади.

Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган судда АҚШ прокурорлари ҳамда гувоҳлар Туркия банки ҳамда ҳукумат расмийларини пора олишда ҳамда Эронга мамлакатга қарши жорий этилган санкцияларни четлаб ўтиш ҳамда 1 миллиард доллар маблағни ювишда кўмаклашишда айблади.

АҚШ ҳукумати расмийларидан бири Эрдўғон ушбу режага шахсан ёрдам берганини таъкидлади.

Эрдўғон, ҳар доимгидек, мазкур терговга Туркия ҳукумати 2016 йилда муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришида айблаб келаётган уламо Фатҳуллоҳ Гулан ва у асос солган ҳаракат аъзолари кўмак берганини иддао қилди.

АҚШ терговчилари эса бу айбловларни «аҳмоқона» дея таърифлади.

XS
SM
MD
LG