Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 07:49

«Мемориал» ташкилоти Ингушетиядаги офисига ўт қўйилганини билдирди


Инсон ҳуқуқлари «Мемориал» ташкилоти Ингушетиядаги офисининг ёнғиндан кейинги аҳволи.

Инсон ҳуқуқлари «Мемориал» ташкилоти ўзининг Ингушетиядаги офисига ўт қўйилганини билдирди.

Ташкилот расмийлари ушбу ҳужум ташкилотнинг Шимолий Кавказдаги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларнинг бир бўлаги эканлигини айтишди.

17 январь куни ташкилотнинг етакчи аъзоси Олег Орлов Озодлик билан суҳбатда ҳужумчилар ташкилотнинг Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назрандаги офисига тунда ўт қўйишганини айтди.

Орловнинг айтишича, хавфсизлик камералари икки ниқобли шахс офисга тунда 3:30 ларда келиб, нарвон билан иккинчи қаватга кўтарилгани ва деразани синдириб, ичкарига кирганини қайд этган.

Орлов иморатдаги олти хонанинг учтаси жиддий зарар кўрганини айтди ва ҳужумни «террор ҳужуми» дея баҳолади.

Фаол мазкур ҳужумни ташкилот Чеченистонда дуч келаётган босимга боғлади.

Эслатиб ўтамиз, «Мемориал» ташкилотининг Грознийдаги раҳбари Оюб Титиев 9 январь куни наркотик сақлаганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Титиев ва унинг тарафдорлари эса полиция атайин унинг машинасига гиёвҳанд модда ташлаб қўйганини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG