Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:54

«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Orlando» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади.

Бу ҳақда "GM Uzbekistan"нинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати компаниянинг Фейсбук саҳифасида эълон қилди.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

Хабарда “GM Uzbekistan” АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда "Chevrolet Orlando" русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлаши айтилган.

XS
SM
MD
LG