Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:24

Мирзиёев 7 давлат фуқаролари учун визани бекор қилишга фармон берди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан 10 февралдан 7 давлат фуқаролари учун виза бекор қилинди.

Бундан буён Туркия, Малайзия, Жанубий Корея, Исроил, Индонезия, Сингапур ва Япония фуқаролари 30 кунлик муддатга визасиз Ўзбекистонга келиши мумкин.

Gazeta.uz сайтининг ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар қилишича, президент «Ўзбекистон Республикаси туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолаган.

Шу тариқа, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 16 тага етади.

Айни пайтда, жами 9 давлат фуқаролари визасиз 60 кунлик муддатга Ўзбекистонга сафар қилиши мумкин. Булар: Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Арманистон, Россия, Украина, Грузия, Белорус ва Молдовадир. Бу давлатларнинг фуқаролари 60 кунлик муддатга визасиз Ўзбекистонга киришлари мумкин.

Бундан ташқари, айни фармон билан президент 39 давлат фуқаролари учун сайёҳлик визаларини расмийлаштириш тартибини соддалаштирди.

Жумладан, Ўзбекистонга келувчилар учун ўзбекистонлик жисмоний ёки юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиши ёки туристик ваучерни тақдим қилиши бекор қилинди, визани бериш муддати эса 2 иш куни қилиб белгиланди.

XS
SM
MD
LG