Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 17:27

Навоийшунос олим Азиз Каюмов 92 ёшида оламдан ўтди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, академик Азиз Қаюмов 92 ёшида вафот этди.

Азиз Қаюмов
Азиз Қаюмов

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, Азиз Қаюмов 17 февраль куни, аср намозидан сўнг "Минор" қабристонига дафн этилган.

ЎзА маълумотига кўра, академик Қаюмов “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди.

Қаюмов навоийшунос олим сифатида танилган. Унинг ўзбек адабиёти тарихини ўрганиш бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари, ўн жилдлик “Танланган асарлар” тўплами, шунингдек, “Навоийга таъзим”, “Алишер Навоий”, “Дилкушо такрорлар – руҳафзо ашъорлар”, “Аҳмад Фарғоний” каби кўплаб асарлари нашр қилинган.

XS
SM
MD
LG