Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:36

Подгорица полицияси: АҚШ элчихонасига ҳужум қилган шахс видолашиш хати қолдирган


Далибор Яукович

Черногория полицияси Подгорицадаги АҚШ дипломатик миссияси биносига қўл гранатаси отган шахс видолашиш хати қолдирганини тасдиқлади.

Исмини ошкор қилмаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашган шаҳар полицияси расмийсининг айтишича, Далибор Яукович олти саҳифали мактуб қолдирган.

Яукович Сербияда туғилган, Косово уруши ветерани бўлган ва 1990-йиллар охирида Югославия қуролли кучлар аъзоси бўлган. Ўшанда АҚШ Косово урушини тўхтатиш учун 78 кун давомида Сербияни бомбардимон қилган эди.

22 февраль куни Яукович Югославияда ишлаб чиқарилган гранатани АҚШ элчихонаси девори устидан улоқтирган, бунинг ортидан яна бир гранатани портлатиб, ўзини ўлдирди.

Воқеада худкуш ҳужумчидан бошқа ҳеч ким талофат кўрмаган.

22 февраль куни кеч АҚШ Давлат департаменти Яукович Черногория НАТОга аъзо бўлишига ҳамда мамлакатнинг ғарбпараст ҳукуматига қарши бўлганини тасдиқлади.

Яукович, шунингдек, Facebookда «Русофиллар» ҳамда «Баъзан ҳаёт сизни шунчалик синдирадики, сизда курашиш учун бошқа куч қолмайди» деб номланган гуруҳларга аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG