Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:37

Наврўз тадбирлари Тошкентнинг қайси манзилларида ўтказилиши маълум қилинди


Самарқанд. Наврўз байрами. 2017 йил,19 март.
Самарқанд. Наврўз байрами. 2017 йил,19 март.

Тошкент шаҳар туманларининг марказий майдонларида “Наврўз” умумхалқ байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, қуйидаги манзилларда жорий йилнинг 21 март куни байрам тадбирлари соат 10:00да бошланиб 18:00га қадар давом этади:

Шаҳар асосий саҳнаси: “Ўзэкспомарказ” ҳудудидаги майдон.

Бектемир туманида: “Қуёшча нури” боғи.

Миробод туманида: “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Темирйўлчилар”маданият саройи.

Мирзо Улуғбек туманида: “Локомотив” номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Бобур” номидаги эко боғи.

Сергели туманида: “Ёшлар” боғида ҳамда “Грин Парк” номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ “Соҳил” боғи)

Учтепа туманида: “Эко” боғи ва “Боғи шамол” номидаги маданият ва истироҳат боғи.

Олмазор туманида: “Абдулла Қодирий” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Талабалар шаҳарчаси.

Чилонзор туманида: “Ғофур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғи ва “Аква” боғи.

Шайхонтоҳур туманида: “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи, “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи “Ибн Сино” маданият ва истироҳат боғи.

Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон.

Яккасарой туманида: “Дўстлик” номидаги маданият ва истироҳат боғи.

Яшнобод туманида: “Ашхобод” сайилгоҳида ҳамда “Дўстлик” боғида ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG