Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 06:37

Кемероводаги ёнғин ортидан Тошкентдаги савдо марказлари текширилади


Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида 25 март куни чиққан ёнғинда 64 одам ҳалок бўлган. Уларнинг 41 нафари болалардир. Ёнғинда тириклайин ёниб кетган болаларнинг энг кичиги 2 ёшда бўлган.
Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида 25 март куни чиққан ёнғинда 64 одам ҳалок бўлган. Уларнинг 41 нафари болалардир. Ёнғинда тириклайин ёниб кетган болаларнинг энг кичиги 2 ёшда бўлган.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи барча савдо ва кўнгилочар масканлари ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрикдан ўтказилади.

Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси медиа маркази бошлиғи ўринбосари, капитан Ирина Сайфуддиновага таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузурида махсус ишчи комиссия ташкил этилган бўлиб, унга шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, ФВВ шаҳар бошқармаси, “Ўздавэнергоназорат” шаҳар бошқармаси ходимлари жалб этилган.

Мазкур ишчи гуруҳ шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи барча савдо марказлари, кўнгилочар мажмуаларига юбориладиган махсус ҳужжат тайёрланмоқда, унда марказ ва мажмуалар, уларга ёндош ҳудуддаги савдо иншоотларида ёнғинга қарши профилактика ишларини ўтказиш, мавжуд ҳолатни кўрикдан ўтказиш белгиланади.

Ирина Сайфуддиновага кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 майдаги қарори билан ҳафтанинг чоршанба кунлари ёнғин хавфсизлиги профилактикаси куни деб эълон қилинган.

Россиянинг Кемерово шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо марказида 25 март куни чиққан ёнғинда 64 одам ҳалок бўлган. Уларнинг 41 нафари болалардир. Ёнғинда тириклайин ёниб кетган болаларнинг энг кичиги 2 ёшда бўлган.

XS
SM
MD
LG