Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2023, Тошкент вақти: 23:29

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Нью-Йоркга парвозлар нархини 30 фоизга туширди


"Ўзбекистан хаво йуллари" ширкати 31 мартдан бошлаб Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналиши бўйича учадиган парвозларга чипталар нархини қарийб 30 фоизга арзонлаштирди.

Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар қилди.

Ширкат матбуот хизматига кўра, ушбу йўналишга "S" классидаги чипталарнинг нархи бир томон учун 288 еврогача қадар (89 еврога), иккала йўналиш бўйича эса 496 еврогача (125 евро) туширилган.

"О" классидаги чипталар нархи 377 еврогача (60 евро), иккала йўналиш бўйича 621 еврогача (100 евро) арзонлашди.

Нью-Йорк шаҳрига парвозлар ҳафтасига икки марта Боинг 787 Дримлайнер самолётида амалга оширилади.

Ширкат келажакда парвозлар сонини ошириш ниятида.

XS
SM
MD
LG