Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:28

Фарғонада гиёҳвандлик моддаси сотган суд мансабдори қўлга олинди


Фарғона вилояти Риштон туманлараро судида девонхона мудири бўлиб ишлаган шахс гиёҳвандлик моддаси савдоси устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг “Ҳуқуқ” нашри хабар беради. Қайд этилишича, исми ошкор этилмаган девонхона мудири воситачилик қилиб, танишига наша олиб берган. Наша олди-бердиси Фарғона шаҳридаги Хўжамағиз қабристонида амалга оширилган. Гиёҳвандлик моддаси савдосида яна икки киши қатнашган. Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сотган жиноий гуруҳ аъзоларига ахлоқ тузатиш ва озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинлаган. Жиноий ишнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG