Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:10

Толибон Афғонистон шимолидаги стратегик туманни ишғол этди


Толибон жанггарилари Афғонистон шимолидаги Тожикистон билан бевосита чегарадош Бадаҳшон вилоятининг стратегик жиҳатдан муҳим саналган туманларидан бирини ишғол этган.

Бу ҳақда афғон расмийлари 5 май куни маълум қилди.

3 май куни толибон жанггарилари вилоят маъмурий маркази Файзобод шаҳрига элтувчи йўлда жойлашган Кўҳистонот туманига ҳужум қилган ва туманни назоратига олган.

Бадаҳшон вилояти кенгаши аъзоси Абдуллоҳ Назарий Озодлик муҳбирига талафотлар ҳақида маълумот йўқлигини айтди.

Назарийга кўра, Кўҳистонот Толибон ишғол қилган Бадаҳшондаги учинчи тумандир.

Шимлий Балҳ вилоятидаги Афғонистон армияси воизи Муҳаммад Аниф Файзободга қўшимча қўшин жўнатилгани ва улар толибон жанггариларига қарши ҳужумга шай турганларини айтди.

Афғонистоннинг Бадаҳшон вилояти Тожикистонга яқин жойлашган.

XS
SM
MD
LG