Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 04:59

Мирзиёевнинг АҚШга сафари арафасида Бош прокурор АҚШ элчиси билан учрашди


АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Памела Спратлен. 2013 йил, 7 июнда Бишкекда олинган сурат.
АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Памела Спратлен. 2013 йил, 7 июнда Бишкекда олинган сурат.

10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Памела Спратлен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура расмий сайтига кўра, "элчи П.Спратленга Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлиги остида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилган".

Ушбу икки томонлама учрашув 2018 йил 15-17 майда режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи арафасида ўтказилди.

Учрашув давомида тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG