Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2018, Тошкент вақти: 17:06

Расмий сафар билан АҚШга йўл олган президент Мирзиëев Лондонда тўхтаб ўтди


Президент Мирзиëев 2017 йил сентябрида АҚШга Алишер Усмоновнинг шахсий самолëтида борган эди.

Бу ҳақда хабар берган президент матбуот хизматига кўра¸ Лондондаги қисқа техник тўхташ давомида Мирзиëев Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашган.

“Суҳбат давомида давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорлик борасида мавжуд улкан салоҳиятни самарали рўёбга чиқариш муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Турли даражалардаги мулоқотларни жадаллаштириш, амалий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди¸ ” дейилади расмий баëнотда.

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга аҳд қилинган бу учрашувдан сўнг¸ президент Мирзиëев Вашингтонга учиб кетган.

Ҳозирча президентнинг АҚШга айнан қайси учқичда бораëтганига оид аниқ маълумот берилмади.

2017 йил сентябрида БМТ Бош ассамблеяси йиғинида қатнашиш учун Нью-Йоркка борган Ўзбекистон президенти ўзига ажратилган хизмат учқичида эмас¸ балки россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг шахсий самолëтида сафар қилган эди.

Ўшанда президент матбуот хизмати¸ президент аэропаркида АҚШга тўхтовсиз учадиган самолëт йўқлиги боис¸ “Бурҳон” учқичи пул тўлаш эвазига ижарага олинганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG