Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан чегарадош Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 1950- йилларда ўтказилган ҳарбий-авиация машқларидан қолган 20 дан ортиқ ФАБ-100 русумли авиабомба топилди.
Бу ҳақда Азаттиқ радиоси Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби матбуот хизматига таяниб хабар қилди. Маълумотга қараганда, сапёрлар сўнгги икки ой давомида 40 минг квадрат метр майдонни текшириб чиққан. Авиабомбаларни излаб топиш ва зарарсизлантириш ишлари октябрнинг охирида якунига етказилади.