Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 10:53

ЕТТБ Тошкентда ҳукумат ва хусусий ширкатлар билан қатор шартномаларни имзолаши кутилмоқда


Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Сума Чакраборти.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) раҳбари Сума Чакраборти Тошкентда президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосарлари Сухроб Холмуродов, Алишер Султонов ва Жамшид Қўчқоров билан учрашади. Бу ҳақда банк матбуот хизматига таянган ҳолда “Газета.uz" хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, 31 июль -1 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб турган Сума Чакраборти хусусий компаниялар билан қатор кредит шартномалари, Ўзбекистон ҳукумати билан ўзаро англашув тўғрисидаги бир қанча меморандумларни имзолайди.

Меморандумлар энергетикани ривожлантириш ва энергосамарадорликни оширишга сармоя киритиш, хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш лойиҳаларига оиддир.

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида 1993 йилда алоқа ўрнатилган, аммо банк, 2003 йилдан бошлаб, Ўзбекистонга кредит ажратишни камайтирган эди. 2010 йилда ЕТТБ мамлакатдаги лойиҳалар учун кредит маблағлари ажратишни бутунлай тўхтатганди.

ЕТТБ 2017 йил ноябрида Тошкентда яна ўз ваколатхонасини очди ва Ўзбекистонга олтита янги лойиҳа учун 153 миллион евродан ортиқроқ кредит берди.

Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Банк15 йил давомида Ўзбекистонга 1 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритди.

XS
SM
MD
LG