Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2024, Тошкент вақти: 13:38

Қамоқда очлик акциясини ўтказаётган Удальцов шифохонага ётқизилди


Россиялик мухолифатчи, “Левий фронт” ҳаракатининг лидери Сергей Удальцов шифохонага ётқизилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Удальцов 19 август куни танаси сувсизликка чалингани учун Москва шифохоналаридан бирига олиб кетилган.

Мухолифатчи ўтган ойда Россия ҳукуматининг пенсия ёшини кўтариш режасига қарши намойишларда фаол қатнашган эди.

14 август куни Москва суди уни оммавий йиғинлар бўйича қонунларини қайта-қайта бузганликда айбдор деб топиб, 30 кунга қамади.

16 август куни эса Удальцов қуруқ очлик акциясини бошлагани хабар қилинди. Яъни, фаол нафақат егулик, балки сув истеъмол қилишдан ҳам бош тортган.

Удальцов 2017 йилнинг августида 4,5 йил қамоқ жазосидан кейин озодликка чиққан эди. У Москванинг Болотная майдонида 2012 йилнинг майида митингларни уюштиргани учун “оммавий тартибсизликларни уюштириш”да айбланиб қамалган эди.

XS
SM
MD
LG