Линклар

Шошилинч хабар
14 июн 2024, Тошкент вақти: 21:37

Минтақадаги 4 мамлакат мусулмонлари идоралари ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзолади


Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон мусулмонлар идоралари раҳбарлари Тошкентда учрашди. 2018, 13 сентябрь.
Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон мусулмонлар идоралари раҳбарлари Тошкентда учрашди. 2018, 13 сентябрь.

Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон мусулмонлар идоралари келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзолади.

Қирғизистон муфтияти хабарига кўра, ҳужжат ташкилотлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, ислом, шу жумладан, ханафия мазҳаби қадриятларини ёйиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга йўналтирилган.

Тўрт мамлакат муфтиятлари таълим тизимини яхшилаш, зиёратлар ташкил этиш ва Ҳайит кунларини белгилаш масалаларида биргаликда ишлашмоқчи. Бундан ташқари, келишув ислом туризмини ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашни ҳам ўз ичига олади.

Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон аҳолисининг кўпчилик қисми мусулмонлар бўлган собиқ иттифоқ республикаларидир.

XS
SM
MD
LG