Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 23:28

Ироқда тожикистонлик 9 аёл 20 йилданга озодликдан маҳрум қилинди


Тожикистонлик аёллар Ироқ судида.
Тожикистонлик аёллар Ироқ судида.

19 сентябрь куни Бағдод суди тожикистонлик тўққиз аёлни “Ислом давлати” жангари гуруҳига аъзо бўлганликда айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

20 сентябрь куни Тожикистон ҳукуматидаги манба Озодликка мазкур аёлларнинг кўпчилиги ёш болали эканлигини, болалар Бағдоддаги интернатга юборилганини маълум қилди.

Бағдод суди ҳужжатининг нусхаси Озодлик радиосининг тожик хизмати қўлига келиб тушди. Унда ҳукм чиқарилган аёллар исмлари келтирилган. Улар қуйидагилардир:

- Лутфия Иззатулло Абдулло

- Таманно Каримова Холаҳмад

- Сафаргул Набиева

- Мадина Ашраф Қурбон

- Хадича Файзиддинзода

- Ирода Раззоқ Холиқ Содиқ

- Оиша Шербекова

- Зуҳро Зоҳир Муҳаммад

- Зебо Жонаки Саидова

Тожикистон расмийлари бу аёлларга қарши Тожикистонда ҳам жиноят иши қўзғатилганини билдиришди.

Бағдоддаги суд жараёнида иштирок этган ироқлик журналист Умар Каримий Озодлик билан суҳбатда айрим аёллар ўзларига чиқарилган ҳукмни сокинлик билан тинглаганини, тўрт нафари эса, ҳўнграб йиғлаганини айтди.

2014 йилдан бери Тожикистоннинг мингдан ошиқ фуқароси Сурия ва Ироққа бориб, “Ислом давлати” сафларига қўшилган. Уларнинг 400 дан ортиғи аёллар ва болалар эканлиги айтилади.

Аввалроқ Эрон суди тўрт нафар тожикистонлик аёлни террорчиликда айбдор деб топиб, ўлим жазосига, яна 13 та тожикистонликни 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

XS
SM
MD
LG