Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 16:25

Керчдаги коллежга ҳужум қурбонлари сони 20 нафарга етди


Керчь политехника коллежи

Керчь политехника коллежида юз берган отишма ва портлашда ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Дилявер Мельгазиев маълум қилди. Ҳалок бўлганларнинг ҳаммасини қариндошлари таниди.

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ҳукумати эълон қилган рўйхатга кўра, ҳалок бўлганларнинг 15 нафари – коллеж ўқувчилари (жумладан ҳужум қилганнинг ўзи ҳам), уларнинг 6 нафари – балоғатга етмаганлар. Яна беш нафари – ходимлардир. Керчда ҳалок бўлганлар ўқ отар қуролдан отилган ўқ туфайли вафот этган, шифохонага эса портлаш туфайли жароҳат олганлар олиб келинди. Сўнгги маълумотларга кўра, 70 киши жароҳат олди, улардан 10 нафари жонлантириш бўлимида, беш нафари – комада. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова маълум қилди.

Коллежга ҳужум кеча, 17 октябрь куни, юз берди. Ҳужум мазкур ўқув муассасининг талабаси 18 ёшли Владислав Росляков томонидан содир этилди. У ов қуролидан ўқ узди ва портловчи мосламани ишга солди. Шундан сўнг ўз жонига қасд қилди. Росляков қуролга эгалик қилиш борасида октябрда рухсат олган. Дастлабки маълумотга кўра, талаба ўқитувчилар билан можаро туфайли отишмани содир этган бўлиши мумкин, дейди "Интерфакс" манбаси.

Кремл назоратидаги Қрим раҳбари Сергей Аксеновнинг таъкидлашича, ўсмир якка ўзи ҳаракат қилган, унинг ўқув муассасаси ташқарисида шериклари бор ёки йўқлиги аниқланмоқда.

Аввалига “Теракт” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган эди, бироқ кейинчалик “Қотиллик”ка алмаштирилди. Қримда уч кунлик мотам эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG