Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2021, Тошкент вақти: 09:51

Бир йилда қанча олтин ноқонуний қазиб олиниши айтилди


“Ноқонунийлик натижасида йилига ўртача 1 тоннага яқин олтин қазиб олиняпти. Айни мавсум паллада 10 минг одам шу иш билан шуғулланмоқда. Бу эса давлатнинг иқтисодиётига жиддий зиён етказмоқда”.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳайитбой Омоновнинг бу баёнотини “Халқ сўзи” газетаси эълон қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълумотларига таяниб, газетанинг хабар қилишича, Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ноқонуний равишда қимматбаҳо металларни қазиб олиш тизимли тус олган бўлиб, уларнинг яширинча айланиши ва чет элларга олиб чиқиб кетилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

2015 йилдан 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида олтин ва бошқа қазилма бойликларни ноқонуний қазиб олиш бўйича 547 нафар кишига нисбатан 214 та жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга биноан 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тадбиркорлик таваккалчилиги асосида амалга оширишга рухсат берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан шуғулланишни истаган юридик ва жисмоний шахсларга ер қаъри участкалари, шу жумладан, ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган майдонда сочма олтин конлари тақдим этилади. Бунинг учун улар “E-IJRO AUKSION” майдончасида ўтказиладиган электрон аукцион орқали олинадиган лицензияга эга бўлишлари лозим.

XS
SM
MD
LG