Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

Жаҳонда табиий ресурс истеъмоли кўлами 100 миллиард тоннадан ошди


Глобал миқёсда йиллик табиий ресурс истеъмоли илк маротаба 100 миллиард тоннадан ошди. Аммо кейинги йилларда жаҳон бўйлаб хом ашёларни қайта ишлаш кўлами озайган. Бу ҳақда Circularity Gap Report 2020 ҳисоботидан маълум бўлди.

Ҳисоботда ёзилишича, кейинги йилларда дунё бўйлаб қайта ишланган минерал, қазилма ёқилғи ҳамда биомассанинг кўлами 9,1 фоиздан 8,6 фоизга тушиб қолган.

Жаҳон иқтисоди сарфлаётган ресурслар кўламида икки йил ичида саккиз фоизга ошган. Хусусан, 2015–2017 йиллар ўртасида ушбу кўрсаткич 93 миллиарддан 100,6 миллиардга кўтарилган.

1970 йилдан бери жаҳон аҳолиси 2 баробарга, глобал иқтисод 4 баробарга, савдо эса 10 баробарга ошди. Ҳисобот муаллифлари тахминларига кўра, аср ўртасигача ресурслардан фойдаланиш кўлами 170-184 миллиард тоннага етади.

Жаҳон ёввойи табиат фонди ходими Кристианна Клоуз:

- Ҳозирги иқтисодий ва молиявий тизимларимиз барқарор бўлмаган истеъмол одатларига сабаб бўлмоқда ва атроф-муҳитга зарар етказмоқда, — деди.

Мақола муаллифларига кўра, бир вақтнинг ўзида тоза сув, ҳаво ва ерга эга экотизимларни ҳимоя қилиб, турмуш даражасини кўтариш учун жаҳон бўйлаб табиий ресурсларни қайта ишлаш кўлами кескин кўтарилиши керак.

Мақолада, шунингдек, бадавлат мамлакатлар ривожланаётган давлатларга солиштирганда 10 марта кўп ресурс истеъмол қилиши ва мос равишда анча кўп чиқинди чиқариши қайд этилди.

Ҳисоботда ёзилишича, бой давлатлар истеъмол қиладиган ресурсларнинг аксари ривожланаётган давлатлардан олиб келинади. Қолаверса, бой давлатлар ўз чиқиндисини экспорт қилади.

Кейинги йилларда Хитой ўртача ривожланган давлатлар орасида саноат даражасида қайта ишлаш бўйича етакчи давлатга айланди.

Ҳиндистон каби камбағалроқ давлатларда эса даромад топиш илинжида юрган норасмий ишчилар сони кўп бўлгани учун қайта ишлаш кўлами нисбатан юқоридир.

XS
SM
MD
LG