Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:24

Профессор Қозоқбой Йўлдошев сохта ўзбекпарастликни танқид қилди


Педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев ўзбек тили билан боғлиқ хато-камчиликларни мардона тан олиб, уларни тузатишга ҳаракат қилишга чақирди (www.kun.uz, 9 февраль).

“Биз ҳозир ҳаммамиз хизмат вазифамизни бажариш билан, ўзимизнинг унчалик ёмон ишламаётганимизни таъкидлаш билан, ўзимизнинг анча саводли ва “ўзбекпараст” эканимизни кўрсатиш билан овора бўляпмиз”, деган Қ. Йўлдошев.

Олимга кўра, ўзбек тили ҳалокат ёқасига келиб қолган. Шу боис ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганини байрам қилишдан олдин мақомини жойига қўйиш, уни ҳимоя қилиш ҳақида ўйлаш керак.

“Нега бизда реклама баннерлари бошқа тилда ёзилади, чунки бу ўша одамлар учун ёзилади, демакки, бизни – ўзбекни ҳурмат қилмайди. У инглиз, итальян ёки русни ҳурмат қилиши мумкин, лекин ўзбекни эмас. Бу ерда ўтирганларга: сизда ҳам, менда ҳам, сенаторлар, депутатларда ҳам нега ўзи шунақа бўляпти, деган изтироб пайдо бўлиши керак, лекин шу изтиробнинг ўзи йўқ! Нега Тошкентдай шаҳарда 53 фоиз мактаб рус мактабига айланиб боряпти, буни ўйлаб кўришимиз керак. Бу катта фожиа аслида”, деган профессор Қ. Йўлдошев.

XS
SM
MD
LG