Линклар

Шошилинч хабар
15 июн 2021, Тошкент вақти: 09:12

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 200 та янги холат. Мирзиёев ҳеч қаерни ёпмоқчи эмас


Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бир кунда қарийб 200 нафарга кўпайган. Бу йил бошидан бери қайд этилган энг юқори расмий кўрсаткичдир.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига кўра, 2 апрель куни Тошкент шаҳрининг ўзида 144 одамда коронавирус аниқланган.

Оғир беморлар сони ҳам кўпайган.

Вазирлик маълумотига кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1356 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда қолаётгани айтилмоқда.

Мутахассислар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расмий статистикада келтирилганидан анча кўп бўлишини назардан қочиришмайди.

Чунки коронавирус статистикасига Ўзбекистонда пневмония қайд этилган беморлар киритилмайди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумат мажлисида коронавирус билан боғлиқ статистикадан ташвишда эканини айтди.

"Жорий йил бошида кунига ўртача 30-40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бир кунда 160,180, 200 дан ҳам ўтган кунлар бўлаяпти. Бу жуда ёмон кўрсаткич", Афсуски, бу балонинг охири кўринмаяпти. Европа давлатлари яна локдаунга киряпти. Қўшниларимизда ҳам аҳвол яхши эмас.

Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Бунинг сабаби – кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди", - деган Мирзиёев ҳукумат йиғинида.

"Ҳеч қаерни ёпмаймиз"

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кун сайин ортиб бораётганига қарамай президент Шавкат Мирзиёев "ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз" деб баён қилган.

Мирзиёев бунинг сабабини иқтисодиётни кўтаришга қаратилган чоралар билан изоҳлаган, ёпилсак қўйилган марраларга эришолмаслигимиз мумкин деб айтган

"Олдин қандай ишлаган бўлсак, шу тартибни тиклаймиз. Худо кўрсатмасин, шунча қилган ҳаракатимиз бекорга кетиши мумкин. Иқтисодиёт нуқтайи назаридан жуда катта марралар қўйганмиз. Агар ёпилиб қолсак, бу натижаларга эришолмаймиз. Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз. Касалланганларни ҳам тез-тез даволаш чораларини кўриш керак.

Тиббиёт ходимлари, етакчи шифокорлар тушунтириш ишларини яна қайта бошласин. Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин ҳамма талабларни кучайтирамиз. Агар яна бир ҳафта чўзиб юборсак, аҳволимиз олдинги ҳолатга қайтиши мумкин. Тошкентдаги вазият энг оғир, тўйларни 300 киши, концертларни 4 минг кишилик қилиб юбордик. Агар жиддий қарамасак, вазият яна газак олиб кетиши мумкин", - деди Мирзиёев.

Ўзбекистонда кундалик ҳолатлар ортиши сабабини мутахассислар одамларнинг хотиржам бўлиб қолгани, санитария талабларига риоя қилмай қўйгани, жамоат жойларида оддий ниқоб тақиб юришни унутаётгани ҳамда тўй ва байрамларда ижтимоий масофага амал қилинмаслиги билан изоҳлашади.

XS
SM
MD
LG