Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:25

Путиннинг ашаддий мухолифи Алексей Навальний заҳарланганига бир йил тўлди


2013 йил октябрида Россиянинг айрим шаҳарларида осилган плакат
2013 йил октябрида Россиянинг айрим шаҳарларида осилган плакат

2020 йилнинг 20 август куни мухолифатчи Алексей Навальний Томскдан Москвага қайтаëтган пайтда тўсатдан касаллангани ортидан самолëт шошилинч равишда Омск шаҳрига қўндирилган ва Навальний кома ҳолатида касалхонага ётқизилган эди.

Икки кундан сўнг Навальний Омскдан Берлиндаги клиникага жўнатилди. Германиялик шифокорлар унинг организмида таркибан “Новичок” заҳрига яқин модда изларини топдилар. Кейинроқ бир неча мустақил лаборатория, шунингдек Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти мухолифатчининг “Новичок” гуруҳига мансуб жанговар заҳарловчи модда билан заҳарланганини тасдиқлади.

Bellingcat гуруҳи суриштирувига кўра, Навальнийга Россия ФХХ ходимлари суиқасд уюштирган. Сиёсатчининг ўзи эса уни заҳарлашга шахсан Путин буйруқ берганини даъво қилади. Кремль барча айбловларни рад этиш билан бирга, ҳатто заҳарланиш бўлганига шубҳа билан қарайди.

2021 йил 17 январь куни даволанишдан қайтган Навальний “Шереметьево” аэропортидаёқ ҳибсга олиниб, кейинроқ 2014 йилда очилган “Ив Роше” иши бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шундан сўнг Россия шаҳарларида унинг ҳимоясига кўпминг кишилик намойишлар бўлиб ўтди. Ҳукумат кучлари омма норозилигини куч билан бостирди.

Ҳозирда Навальний Владимир вилоятидаги колонияда қамоқ муддатини ўтамоқда. Мухолифатчи жами 2 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатлар Навальний заҳарланиши муносабати билан Россия ҳукуматининг бир қанча расмий шахсларига нисбатан санкциялар жорий этган.

Айни пайтда¸ Россия Тергов қўмитаси Навальнийга янги жиноят иши бўйича айблов эълон қилди. Сиёсатчи фуқароларнинг шахс ва ҳуқуқларига тажовуз қилувчи ташкилот тузганликда айбланмоқда. Навальний ушбу модда билан айбдор деб топилса¸ яна уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG