Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 17:32

Мирзиëев 20 августни "Тадбиркорлар куни" деб эълон қилди


Президент Шавкат Мирзиёев 20 августни Ўзбекистонда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилишни таклиф этди.

Мазкур таклиф айни шу санада Тошкентда тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда илгари сурилган.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, залга йиғилганлар президентнинг бу таклифини гулдирос қарсаклар билан қарши олган.

Айни чоқда, Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувлар анъанавий равишда ҳар йили ўтказилишини маълум қилган.

Махсус сараланган тадбиркорлар билар ўтказилган биринчи учрашув 6 соатдан ошиқ давом этди.

Ўзбекистонда сайловолди жараëни бораëтган айни кезда уюштирилган бу тадбирда Мирзиëев ўзини тадбиркорлар ҳимоячиси қилиб кўрсатди ва уларга катта ваъдалар берди.

Кунларга ижтимоий-сиëсий ном бериш постсовет ҳудудларида¸ айниқса¸ кенг урфга кирган ҳодиса.

Бу борада аксар дунëни ҳайратга солиб келаëтган қўшни Туркманистонда¸ хусусан¸ итлар учун ҳам махсус кун байрам деб эълон қилинган.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов фармони билан Туркманистонда 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрелнинг сўнгги якшанбасида алабай ити байрами нишонланади.

XS
SM
MD
LG