Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2022, Тошкент вақти: 22:24

5 йилда 14 000 та коррупциявий жиноят — Адлия вазири


Мамлакатда прокуратура оргналарининг ташкил этилганига 30 йил тўлганлиги муносабати билан ўтказилган анжуманда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор коррупциявий жиноятни содир этганига оид рақамларни очиқлади.

Gazeta.uz нашрига кўра, вазир мазкур жиноятларнинг аксарияти туманлар кесимида содир этилган. Коррупциявий жиноятларнинг 160 нафардан ортиғи республика, 1 минг 270 нафардан кўпроғи вилоят ҳамда 13 минг нафардан ортиғи эса туман миқёсидаги мансабдор ҳиссасига тўғри келади.

«Охирги уч йилда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида жами 540 мингдан ортиқ прокурор ҳужжатлари қўлланилган. Бу бир оддий рақамдек кўринади, лекин бу рақамлар ортида катта меҳнат ётганлигини тасаввур қилиш қийин эмас», — деган вазир Русланбек Давлетов.

Вазирнинг иддаосига кўра, прокуратура органлари ҳар бир қадамни назорат қила олмайди. Бунга ресурслар ҳам етмайди. Бирорта давлатда бундай ҳолат йўқ. Шундан келиб чиқиб, назорат-текширув идоралари тизимини ислоҳ қилиб, прокуратура билан ҳамкорлигини самарали тарзда йўлга қўйиш лозим.

Кузатувчиларга кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси прокуратура тизимига раҳбарлик қилган 5 нафар Бош прокурорнинг 3 нафари ҳозирги кунда коррупциявий жиноятлари учун жазо муддатларини ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG