Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2022, Тошкент вақти: 19:06

Муомалага киритилаётган янги банкнотларда хато борлиги иддао қилинди


100000 сўмлик янги пул белгиси.

Azon.uz нашрига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йилнинг 22 декабрдан бошлаб муомалага киритилаётган янги кўринишдаги 50000 сўмлик банкнота дизайнида чалкашлик, хато кетиб қолганлиги аниқланган. Нашр иддаосига кўра, қоғоз пулда акс эттирилган мақбара ёзилганидек Абу Исо Термизий эмас, Ҳаким Термизий мақбарасидир.

Ҳозирча Марказий банк расмийлари изоҳ бергани йўқ.

2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнотлар муомалага чиқарилажаги тўғрисида Марказий банк маълумотига таяниб аввал хабар қилинган эди.

Мазкур банкнотлар мавзуси “Буюк Ипак йўли” ҳамда Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.

50 000 сўмлик банкнотнинг ўлчами 147 х 69 мм. 100 000 сўмлик банкнот ўлчами эса 152 х 69 мм.Банкнотларнинг тўлиқ тавсифи билан Марказий банк сайтида таниша оласиз.

Марказий банк муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда муомалада бўлишини алоҳида таъкидлади.

XS
SM
MD
LG