Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2022, Тошкент вақти: 18:24

Ўзбекистонда дарахт кесганларни суратга олганларга мукофот берилади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021-йил 30-декабр куни “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва дарахтларни муҳофаза қилишни янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакатда давлат ўрмон фондига киритилмаган қимматбаҳо дарахт ва бута турларини кесишга муддатсиз мораторий жорий этилмоқда.

Ноқонуний кесувчиларни жазолаш учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга кўпайди. Дарахтларни ноқонуний кесиш ва уларга зарар етказиш учун ундириладиган зарар миқдори ҳам икки баравар оширилди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича қоидабузардан ундириладиган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоб-китоб қийматининг бир миқдорида (270 минг сўм) пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

2023-йил 1-мартга қадар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятларида, Қорақалпоғистон ва республиканинг бошқа вилоятларида 2023-йил 1-сентябргача дарахтларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш белгиланди.

XS
SM
MD
LG