Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:18

Самарқандда 13,2 млн долларга қурилган туннел фойдаланишга топширилди


Самарқанд шаҳрида 31-декабр куни Рудакий ва Бўстонсара кўчалари чорраҳасида барпо этилган туннел тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Унинг қурилиши 143 миллиард сўмни (~13,2 миллион доллар, таҳр.) ташкил этди. Бу маблағ лойиҳа босқичида белгиланган 67,7 миллиард сўмдан икки баравар кўп бўлди.

Қурилиш ишлари Самарқандни ободонлаштириш доирасида 2019-йилда бошланганэди. Туннелни 2022-йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити бошланишигача қуриб битказиш мўлжалланган. Туннел “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприкқурилиш” трести томонидан топширилди.

Рудакий кўчаси бўйлаб чўзилган ер ости автомобил йўлининг умумий узунлиги 635 метрни, туннелнинг ўзи эса 120 метрни ташкил этади. Туннел устидаги кесишма айланма шаклида бўлади. Ҳаракат йўналишлари ҳар икки томонда беш полосали бўлиб, улардан учтаси, жумладан, трамвай линиялари туннелга кириб кетади.

Бустонсарой кўчасида пиёдалар учун узунлиги 40 метр, чуқурлиги 3 метр, эни эса 6 метр бўлган ер ости ўтказгичлари мавжуд. Самарқанд ҳокимлиги хабарига кўра, уларнинг қурилишига 68 миллиард сўм (6, 2 миллион доллар) сарфланган.

Ҳокимлик мутассадилари қурилиш ишлари ҳали якунига етмагани, ободонлаштириш ишлари туннел атрофида ва пиёдалар йўлакларида давом этади.

XS
SM
MD
LG